Тиббиёт олийгоҳлари талабалари форуми ўтказилди
Самарқанд давлат тиббиёт университетида талабаларнинг II форуми ўтказилди.
Форумда республикадаги 9 та тиббиёт олий таълим муассасасидан 100 дан ортиқ талаба иштирок этди.
– Форумни ўтказишдан мақсад тиббиётнинг фундаментал ва амалий фанлари бўйича талабаларнинг билим даражасини ошириш, назарий билимларини амалиётда қўллашдир, – деди СамДТУ ректори Жасур Ризаев. – Анъанага айланиб бораётган мазкур форум тиббиёт олийгоҳлари талабалари ўртасида дўстлик ва бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик, соҳага муҳаббат, касбга садоқатни янада кучайтиради.
Форум доирасида миллий либослар кўргазмаси, «Заковат» интеллектуал ўйини ва спорт мусобақалари ташкил қилинди.
ЎзА