Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт муассасаларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун «мастер режа» ишлаб чиқилади
12:50 / 2025-12-26

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Тиббиёт тизимида ҳам касбий таълимни ривожлантириш учун Англиянинг «Пирсон» компанияси билан ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандарт асосида ҳамширалар тайёрлаш бошланди.  

Энди ана шу техникумларга Германия, Швейтсария, АҚШ, Япония каби давлатларнинг таълим дастурлари ҳам жорий этилади.  

Шу асосда халқаро талабларга жавоб берадиган, хорижий тилларни биладиган ҳамширалар таркиби шакллантирилади.  

Кенг кўламли ислоҳотлар соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича ҳам жадал давом эттирилади.  

Тиббиёт муассасаларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун «мастер режа» ишлаб чиқилади.  

Бундан ташқари, инфаркт, инсульт, онкологик, нефрологик каби юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда трансплантация, вакцинация, она-бола саломатлиги йўналишларига 3,5 триллион сўм ажратилади.

ЎзА