Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
14:13 / 2023-02-28

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказ бўлими бекаси Б.А. фуқаролар Х.Н. ва Н.И.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2,4 минг АҚШ доллари эвазига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритган.

Қолган 2,2 минг АҚШ долларини олган вақтда эса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.  

Департамент ҳамда ДХХнинг Амударё тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона навбатчи акушери Ш.Х. фуқаро Г.Й.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1,6 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Тахиатош тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Кўз микрохирургияси маркази минтақавий филиалига қарашли маслаҳат поликлиникаси бекаси А.Д. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус шаҳридаги поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 10 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги оилавий поликлиника ҳамшираси Н.Р. фуқаро Ё.Ў.ни ушбу поликлиникага ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА