Тиббиёт марказидаги ўғирлик
“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Ромитан туманида фаолият юритиб келаётган тиббиёт марказида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, мазкур объект белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган ва электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 324 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли материаллар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.