Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт марказидаги муаммолар, туғруқ комплексларидаги тамаъгирликка қарши Элмира Боситхонова қандай йўл тутмоқда?
12:42 / 2022-02-21

ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ўтган ҳафта нима билан шуғулланди?

"ЎзА кузатуви" лойиҳаси доирасида республикамиздаги вазирлар ва  вазирлик масъуллари фаолияти ҳақида мунтазам ёритиб бориляпти. Лойиҳа эса ўз ўрнида давом этади.

Дарҳақиқат, тинчлик ва соғлик – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Элмира Боситхонова фаолиятига эътибор қаратдик.



14 февраль куни Э.Боситхонова бошчилигида «Соғлом турмуш тарзи ва жамоат саломатлиги маркази раҳбари Б.Одилова ҳамда «Ўзбекистон аёллари ва қизлари уюшмаси» НТТ  раҳбари Н.Миродилова билан маҳалла ва таълим муассасаларидаги қизлар орасида соғлом турмуш тарзи ва ОИТС касаллиги профилактикаси бўйича меморандум лойиҳасини шакллантириш ва йўл харитасини тузиш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари  ҳамда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги диний қўмита вакили иштирокида «Диний бағрикенгликни тарғиб этишда шифокорларнинг роли» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.  

Ўша куни Э.Боситхонова мурожаатлар юзасидан фуқароларни қабул қилишга улгурди. 4 нафар мурожаатчи билан суҳбатда бўлиб, уларнинг муаммоларига ижобий ечим топишда амалий ёрдам кўрсатди.



Кун давомида эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги янги ташкил этилган Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ижрочи директори М.Содиқов билан Спинал мушак атрофияси билан касалланган болалар учун 2022 йил давомида дори-дармонлар маблағи бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар муҳокамасида иштирок этди.

15 февраль куни ҳам вазир ўринбосари Президент қабулхонасига мурожаат қилган Спинал мушак атрофияси (СМА) билан касалланган болаларнинг ота-оналари билан суҳбат ташкил қилган. Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, учрашувга келган ота-оналар Ўзбекистон тарихида илк бор СМА билан оғриган фарзандлари учун дори-дармонга Президент томонидан катта маблағ ажратилганлиги муносабати билан ўз миннатдорлигини билдирган. 

Сўнг масъул томонидан Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказидаги мавжуд муаммолар ўрганилган.



16 февраль куни Элмира Боситхонова оммавий ахборот воситалари вакилларининг аёлларнинг жамиятдаги ва сиёсатдаги роли тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

Ўша куни Тошкент шаҳар туғруқ комплексларида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар мониторинги доирасида 4-сонли шаҳар клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига ташриф буюрган. Туғруқ комплексларидаги коррупция, тамаъгирлик ва қўпол муомала аҳоли ўртасидаги энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётганлиги тан олиниб, бундай ҳолатларга йўл қўймасликнинг тизимли ечим йўллари белгилаб олинган. 

17 февраль Э.Боситхонова янги ташкил этилган Республика болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази олдида турган вазифалар ҳамда ечилиши зарур бўлган масалалар юзасидан марказнинг бўлим мудирлари билан йиғилиш ташкил этди. 

Шундан сўнг амалдор бошчилигида Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Дониёр Юсупов билан туманнинг «Яланғоч» ҳудудида оилавий поликлиника ташкил этишдаги штатлар масаласидаги сўров борасида мурожаат бўйича қабул ўтказган. 

Бундан ташқари Э.Боситхонова Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 1-сонли туғруқ комплекси фаолияти билан танишган. Мутасадди бошчилигида жамоада меҳнат қилаётган шифокорлар, ҳамширалар ва доялар билан очиқ мулоқот ташкил этилган. 



Вазир ўринбосари Тошкент шаҳар поликлиникаларидан бирида 2020 йилдаги коронавирус пандемияси даврида Covid-19дан оламдан ўтган ҳамширанинг бир неча бор ариза билан мурожаат қилган оила аъзоларини қабул қилган. Тўлов борасидаги қонунда белгиланган мезонлар ва тартиблар бўйича тушунтириш берилган. Суҳбат давомида марҳума ҳамширанинг иши юзасидан қайта экспертиза тайинланган. 

Э.Боситхонова Тошкент шаҳар туғруқ комплексларида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар мониторинги доирасида Миробод туманида 4-сонли туғруқ комплекси фаолияти билан танишган. 

20 февраль амалдор доимгидек эрта тонгдан ярим тунга қадар юқоридаги каби қайноқ иш жараёни билан банд бўлган.

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА,ЎзА