Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт фахрийлари йўқланди
19:26 / 2022-11-14

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Тиббиёт ходимлари куни юқори кўтаринкилик билан ўтди. Касб байрами муносабати билан шифокорларга, соҳа фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими, унинг туман, шаҳар бўлинмалари ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бир гуруҳ тиббиёт фахрийлари хонадонларига борилди, уларнинг холидан хабар олиниб, совға-саломлар топширилди.

Избоскан туманида узоқ йиллар тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрий шифокорлар ҳолидан хабар олинди, уларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

[gallery-9574]

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Абдуманнонов бошчилигида бир гуруҳ фаоллар “Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан Бўстон туманида истиқомат қилаётган фахрий шифокорлар ҳолидан хабар олди, уларга "Маҳалла таянчи" масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган кўрпа ва чойшаблар совға қилинди.

Тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан бу каби йўқлов тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА