Тиббиёт фанлари доктори ўзи ўқиган мактаб аълочи ўқувчиларини рағбатлантирди
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Жуманазар Бекназаров Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги ўзи ўқиган 66-умумтаълим мактабининг иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларини ҳар йили рағбатлантириб келади.
Бу йил ҳам мактабнинг 30 нафар энг аълочи ўқувчисига бир марталик "Жуманазар Бекназаров" стипедияси топширилди. Ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилиб, уларнинг қизиқишлари, орзуларига қулоқ тутилди. Мамлакатимизда ёшларнинг илм олиши, соғлом ва бақувват бўлиб улғайиши учун барча имкониятлар яратилгани таъкидланди.
– Тинимсиз ўз устида ишлаган, вақтдан унумли фойдаланиб, билимларни пухта ўзлаштириб борганларгина келажакда эл-юрт корига ярайдиган инсон бўлиб улғайяди, – деди Ж.Бекназаров.
– Инсон дунёга бир марта келади. Шундай экан, бу улуғ неъматдан унумли фойдаланиб, яхши инсон бўлиш, яхши ҳаёт кечириш, яхши ном қозонишга интилиб яшаш керак. Бунинг учун албатта, ўқиш ва фақат ўқиш керак.
Моҳигул Қосимова, ЎзА