Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт бирлашмаси ва поликлиникалардаги камчиликлар очиб ташланди
17:19 / 2025-06-24

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томониданТахиатош туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли 5 та поликлиникада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, коррупция ҳолатларини олдини олиш ва қарши курашиш борасидаги ишлар ўрганилди.

Аниқланишича, кундалик тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмаган, бирлашма биноси ва фуқаролар кутиш жойи таъмир талаб ҳолатга келиб қолган. Беморларга бепул дорилар тўлиқ, хужжатлаштирилиб тарқатилмаган. “DMED” электрон тизими, “Ягона электрон тиббий карта", “Электрон рецепт” ва бошқа тизимларга маълумотлар тўлиқ ва ўз вақтида киритилмаган. Шифокорлар тизим билан ишлаш борасида тўлиқ маълумотга эга эмас, улар тўлиқ компьютер техникаси воситалари билан таъминланмаган. Шунингдек беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида ишлар тўғри йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тиббиёт бирлашмасининг “ишонч телефон”лари тўғрисидаги маълумотлар ва коррупция ҳолатига дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилган тарқатма ва баннерлар кўринадиган жойга ўрнатилмаган. Мониторлар орқали коррупция иллатига қарши курашиш тарғиб қилувчи лавҳаларни бериб бориш йўлга қўйилмаган. Бепул дорилар рўйхати тушунарли қилиб ёзилиб, ҳаммага кўринадиган жойларга ўрнатилмаганлиги каби камчиликлар ўрганиш жараёнида бартараф қилиниши таъминланди.

Мониторинг натижаси билан тизимли камчиликларга йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлигини ҳал қилиш ва уларни бартараф қилиш бўйича муддатлари белгиланган қатъий топшириқлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири