Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт аҳолига яқинлашмоқда
19:48 / 2023-06-13

“Оқчангал” ва “Тинчлик” маҳаллалари Ховос туманининг олис, энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Бир томони қўшни Тожикистон Республикасининг Зафаробод туманига, бир томони Жиззах вилоятининг Зомин туманига туташган. Аҳолининг катта қисми чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ана шу ҳудуд аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадбирга Ховос тумани, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмалари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларининг педиатр, терапевт, жарроҳ-ортопед, гинеколог, офтальмолог, дерматолог, невролог, логопед, стоматолог, психолог, эндокринолог, УЗИ, УТТ каби соҳалар бўйича тор доира мутахассислари жалб этилди. 

– Қайнонам, Заркумиш Аллаева икки йилдирки коронавирус инфекцияси сабаб суяк сон соҳасини емирилишидан азият чекади, – дейди "Тинчлик" МФЙ яшовчи Мастурахон Аллаева. – Ёрдам сўраб кўп ташкилотларга мурожаат қилдик, бироқ амалий жавоб топа олмадик. Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов ёрдами билан қайнонам суяк сон соҳаси билан боғлиқ касаллигидан қутиладиган бўлди. Муҳими, Оқчангалда ўтказилган тиббий кўрик  самарали бўлди. Одинахон Ҳайитбоева туғма кар соқовликдан қутиладиган бўлди. Унга республика миқёсидаги даволаш профилактика муассасаларида даволаниш, қулоқ соҳасига эшитиш мосламасини ўрнатиш учун имтиёзли йўлланма бериладиган бўлди.

Энг асосийси, Ховос туманида ўтказилган тиббий кўрик давомида аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ муаммоси ўрганилиб, бартараф этилди.

Ш. Суяров, ЎзА.