Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётда инновацион ғояларнинг самараси
18:45 / 2019-10-17

Наманганда соғлиқни сақлашнинг намунавий тизимини яратиш борасидаги тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.


Наманганда соғлиқни сақлашнинг намунавий тизимини яратиш борасидаги тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят, шаҳар, туман соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ва мутахассислари иштирок этган тадбирда вилоятда тиббий хизмат сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида изчил изланишлар олиб борилаётгани ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ташаббуси билан соғлиқни сақлашнинг намунавий тизимини яратиш борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар алоҳида таъкидланди.

Семинар доирасида иштирокчилар вилоят тиббиёт тизимидаги янгиликлар билан ҳам таништирилди. Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг тез тиббий ёрдам станциясида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ишга туширилган Call-маркази диққатга сазовордир. Туну кун ишлайдиган марказ тез тиббий ёрдам хизмати тезкорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирча синов тариқасида фаолият кўрсатаётган марказ вилоятдаги барча тез тиббий ёрдам бригадалари фаолиятини мувофиқлаштириб турибди. Сарфланган 1 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига 50 та компьютер ва бошқа зарур аппаратуралар олиб келиб ишга туширилди. Айни пайтда санитар автотранспорт воситаларига GPS навигаторларини ўрнатиш якунига етказилмоқда. Янгилик туфайли чақирувлар бўйича беморлар ҳузурига етиб бориш вақти икки баробарга қисқарган.