Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ташкилотларига ордер расмийлаштириш тартиби маълум қилинди – Низом лойиҳаси
08:55 / 2019-12-25

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом жойлаштирилди.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом жойлаштирилди.

Лойиҳага мувофиқ, Республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма (ордер) расмийлаштириш тартиби қуйидагича:

Вилоят тиббиёт ташкилоти (Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ташкилоти, Тошкент шаҳрида – туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси) таркибидаги тиббий-танлов комиссияси мижознинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма), ихтисослик бўйича мутахассис тавсияларини ўрганиб чиққан ҳолда, унга республика даражасидаги тиббиёт ташкилотига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқади.

Тиббий-танлов комиссияси томонидан мижоз тасдиқланган стандартлар асосида республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш)га муҳтож деб топилганда, унга мазкур тартибнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги хулоса тўлдирилади ва мазкур тартибнинг 3-иловаси билан тасдиқланган шаклдаги журналда рўйхатдан ўтказилиб 4-иловада кўрсатилган шаклдаги йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.

Мижозни республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларига тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш) учун юборишга кўрсатмалар аниқланган, аммо жорий вақт оралиғи учун ажратилган йўлланмалар қолмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда, мижоз мазкур тартибнинг 5-иловасида кўрсатилган шаклда расмийлаштирилган электрон журналга навбатга қўйилади, расмийлаштирилган электрон журналга навбатга қўйилади, йулланмалар беришнинг электрон тизимида, бемор ўз навбатининг ҳолатини ишлаб чиқилган ягона рақам орқали шахсий кабинетига кириб кузатиши мумкин.

Бунда мижозга навбатга қўйилганлиги тўғрисидаги, навбат рақами, йўлланма бериш санаси кўрсатилган маълумотнома берилади.

Бунда навбат тартиб рақамига риоя қилмаган ҳолда ордер берилишига йўл қўйилмайди.

Агар бемордаги касалликни вилоят миқёсидаги шифохоналарда даволаб бўлмаса туман тиббий танлов комиссияси беморни 6-иловага мувофиқ тегишли тиббиёт ташкилотлари қошидаги тиббий танлов комиссияларига тўғридан-тўғри йўллайди.

Бундан ташқари бемор ўзи Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг вилоят филиалларидан, Республика ва вилоят миқёсидаги клиникалардан тиббий текширувлардан ўтган бўлса ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида ёки Республика миқёсидаги клиникаларга ётиб даволаниш учун расмий хулоса берилган бўлса бемор тўғридан-тўғри 6-иловага мувофиқ бўйича тегишли вилоят тиббий танлов комиссияларига мурожаат қилади.

Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида мижозларга ўрнатилган тартибда тасдиқланган стандартларга мос равишда тиббий ёрдам кўрсатилади ва мазкур тиббий ёрдам учун харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда қоплаб берилади.