Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизмат сифати яхшиланмоқда
19:50 / 2023-08-17

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник имкониятини кенгайтириш мақсадида Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасига 1 миллиард 347 миллион 636 минг сўмлик давлат бюджети маблағи ҳисобидан лаборатория ва тиббий жиҳозлар олиб келинди.

Бу касалликларни илк босқичларидаёқ аниқлаш ва муолажа чораларини қўллаш имкониятини беради ва 55 дан зиёд қон намунасини бир неча кўрсаткич бўйича текширишга ҳам эга. – Поликлиникамизда 47 минг нафардан зиёд шаҳар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилади, – дейди 37-сонли Оилавий поликлиника мудири Даврон Ибрагимов. – Олдинлари аҳолимиз тиббий текширувлар учун шаҳар ва вилоят даволаш профилактика муассасаларига боришган бўлса, энди бунга ҳожат қолмади. Аҳоли учун ниҳоятда қулай. Бундай қулайликлар барчага манзур бўлмоқда. 

[gallery-13154]

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА