English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
14:38 / 2022-05-31

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали 150 ўринга мўлжалланган. Бу ерда хизмат кўрсатиш сифати ва технологик салоҳиятини янада ошириш мақсадида замонавий тиббий ускуналар ўрнатилмоқда.

Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи MINDRAY компанияси ҳамда “Медико-инновацион технологиялар” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида келтирилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик янги тиббий техника воситалари ҳам марказ фаолияти самарадорлигини янада оширди. Жумладан, оғир аҳволдаги ёки жарроҳлик амалиётидан чиққан беморларнинг саломатлигини таъминлаш ва мониторинг қилиш анча қулайлашди. Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатиш имконияти кенгайди. 

Ушбу тиббиёт муассасасида бир йилда 2 минг - 2 минг 200 га яқин жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Бунинг 30 фоизи юқори технологик операциялардир. Филиалда 98 нафар шифокор, 459 нафар ҳамшира фаолият кўрсатмоқда. Шифокорларнинг 1 нафари тиббиёт фанлари доктори ҳамда 4 нафари тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга. Эндиликда марказда бош мия жароҳатидан тортиб, қорин бўшлиғи ҳамда кўкрак қафасида ўтказилиши лозим бўлган юқори технологик жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш мумкин бўлди. 

Ўрнатилган техникалар беморларни парвариш қилишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, интенсив терапия бўйича барча маълумотларни бирлаштириш орқали асоратлар хавфини камайтириш, оғир шароитларда беморларнинг самарали мониторингини таъминлашга хизмат қилади.

А.Мусаев,ЎзА.