English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий техника ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш истиқболлари
10:54 / 2025-09-08

Маҳаллий корхоналар томонидан тиббий техника ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона масъул ходимлари аҳолига сифатли бир марталик тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири “Nukus Med Tex” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг фаолияти ва экспорт салоҳияти билан танишишди.  

Корхона томонидан йилига 250 миллион дона бир марта ишлатиладиган тиббий буюмлар, яъни 12 турдаги шприц ва инфузион системалар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунга келиб корхона томонидан қиймати 54 минг АҚШ доллари бўлган 12 тонна маҳсулот экспортга йўналтирилган. Корхонага эса четдан 168 тоннагача, қиймати 522 минг АҚШ доллари миқдоридаги хомашё импорт режимида олиб келиниб, қайта ишланмоқда.

Тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашни янада соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида,  божхона режимида жорий этилиб, соддалаштирилган тартиб  ва унинг афзалликлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Бу эса бир томондан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини қисқартирса, иккинчи томондан маҳсулот нархини арзонлаштириб, аҳоли учун кенгроқ имконият яратади. Шунингдек, қайта ишлаш режими орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар халқаро стандартларга жавоб бериши ва экспорт салоҳиятини ошириши кутилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири