Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий олий таълим муассасалари ҳамкорлигида халқаро онлайн анжуман ўтказилди
09:15 / 2020-05-05

Унда Австрия, Исроил, Россия, Жанубий Корея Республикаси, Туркия, Украина ва Ўзбекистоннинг тиббиёт Олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг 200 дан ортиқ олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.


Самарқанд давлат тиббиёт институти, Тошкент давлат педиатрия институти ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳамда Tadqiqot.uz нашриёти билан ҳамкорликда “Фундаментал, клиник тиббиётнинг долзарб муаммолари ва масофадан ўқитиш имкониятлари“ мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Унда Австрия, Исроил, Россия, Жанубий Корея Республикаси, Туркия, Украина ва Ўзбекистоннинг тиббиёт Олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг 200 дан ортиқ олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.

 Анжуманнинг очилишида Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Ж.Ризаев, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, профессор Б.Даминов ва Андижон давлат тиббиёт институти ректори профессор М.Мадазимов иштирокчиларга ўз мурожаатларини юбордилар.

Йиғилишдан сўнг конферентсия саккизта сессияда давом этди. Уларда тиббиёт ва тиббий таълимнинг тегишли соҳаларига оид 80 дан ортиқ маърузалар тингланди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати