Тиббий ниқобсиз юрган аҳоли вакилларига ниқоблар бепул тарқатилди
Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Наманган шаҳар жамияти томонидан #vahimasizkarantin #карантинбезпаники шиорлари остида #mehr_ulashamiz акцияси ташкиллаштирилди.

Акция доирасида меҳнат фаолияти зарурати туфайли кўчаларда иш билан банд бўлган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига, қарияларга, шунингдек, кўчада тиббий ниқобсиз юрган аҳоли вакилларига тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. Ҳозирда ушбу акция Федерациянинг бошқа ҳудудий органлари томонидан тизимли асосда давом эттирилмоқда.
Олдинроқ Федерациянинг Наманган шаҳар жамияти томонидан шаҳар аҳолисига бепул 10000 та тиббий ниқоб тарқатилганлиги тўғрисида ҳам хабар бергандик.
Саломатлигингизни асраган ҳолда #vahimasizkarantin #карантинбезпаники тадбирларида, шунингдек #mehr_ulashamiz акциясида фаол қатнашишга чақирамиз.