French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий ниқоблар нархи баланд ва сифатсизлигича қолмоқда...
17:16 / 2020-04-18

ДСҚ ва жойларда ушбу йўналишда иш олиб борувчи штаблар тузилиб, 30 мингдан ортиқ чакана савдо тармоғидан нарх-навони оширмаслик борасида Кафолат хати олинган.

Бу каби мулоҳазаларга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Назаров шундай жавоб берди:

“Ҳозиргача, махсус комиссиянинг қарорига кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура зиммасига карантин даврида зарурий озиқ-овқат ҳамда тиббиёт маҳсулотлари нарх-навосини асоссиз ўсиб кетиши устидан қатъий назорат ўрнатилиши юклатилган бўлиб, бу борада доимий ишлар олиб борилмоқда.

ДСҚ ва жойларда ушбу йўналишда иш олиб борувчи штаблар тузилиб, 30 мингдан ортиқ чакана савдо тармоғидан нарх-навони оширмаслик борасида Кафолат хати олинган.

Тиббиёт ниқобларига талабнинг кескин ошиши туфайли ишлаб чиқарувчилар сони 13 баробарга ошди. Ҳозирда уларнинг сони юртимизда 200 дан ошди. Кунлик ишлаб чиқариш ҳажми эса 8 баробарга, яъни 4 миллион донага етди.

Бу маҳсулотларнинг ноқонуний олиб-сотарлик ҳолатлари бўйича ҳам назорат олиб борилмоқда. Жумладан, карантин даврида 104 ҳолатда ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан 621,8 минг дона тиббиёт ниқоби олинди ҳамда сифати бўйича хулоса бериш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.

Бугунги кунда бир марталик ниқобларга ишлаб чиқарувчилар таклиф этаётган улгуржи нархлар 800-1000 сўмни, трикотаж маҳсулотларидан тайёрланган ниқоблар учун эса 1200-1700 сўмни ташкил этмоқда.

Бу борадаги ишлар давом этади. Сифати масаласида эса ССВ ва бошқа ваколатли идоралар керакли чораларни кўрмоқда.”