Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий маълумотнома йўлларни очади(ми)?...
15:30 / 2020-04-19

Онам онкология шифохонасида.


Онам онкология шифохонасида. Доктор ҳафтасига бир неча марта дори ёзиб беради. Онамни кўриш ва дориларни олиб келиш учун камида 8 километр масофани пиёда босиб ўтаман. Шу дориларни олиб боришим учун шахсий транспортдан фойдалансам бўладими?

Бу саволга Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди.

“ Мазкур ҳолатда, ҳақиқатан ҳам онангиз тиббиёт масканида даволанаётгани тўғрисидаги маълумотнома ва тиббиёт ходимларининг тавсия қилган дори-дармонлар учун йўлланма (рецепт) бўлсам, шахсий автотранспортингиздан фойдаланишингиз мумкин.

Қайд этиш керакки, шу кунларда шунга ўхшаш мазмундаги бошқа саволлар ҳам кўп келмоқда. Фуқароларимизга шуни маълум қиламизки, бундай ҳолатларда касаллик ҳақидаги тиббиёт ходимининг тегишли маълумотномаси ва дори-дармон рўйхати бўлса, фуқаролар пиёда юрганда жарима солинмайди. Шунингдек, ўзларига тегишли автотранспорт воситаларида тиббиёт муассасаларига бориб-келишларига рухсат берилади”.

Айни вақтда сохта ёки бир неча йил олдинги маълумотномадан фойдаланишга ҳаракат қилган автотранспорт эгаларига жарима солинган. Тиббий қоғозларнинг муддатига эътиборли бўлинг ва бу борада ҳуқуқ посбонларини алдашга уринманг.