Тиббий лабораториялар учун идишлар
Наманган туманидаги “Turbo plast plus” корхонасида тиббий таҳлиллар ўтказишда фойдаланиладиган махсус идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Наманган туманидаги “Turbo plast plus” корхонасида тиббий таҳлиллар ўтказишда фойдаланиладиган махсус идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар мавжуд корхоналарнинг ривожланиши, фаолият доирасини янада кенгайтиришида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Буни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Turbo plast plus” корхонаси жамоасининг изланишлари самарасида ҳам кўриш мумкин. Корхона мамлакатимизда биринчилар қатори оддий пластмассадан ана шундай идишлар тайёрлаш технологиясини ўзлаштирди. Ушбу янги лойиҳанинг амалга оширилиши билан ойига 500 минг донадан зиёд тиббий лабораториялар учун ихчам идиш ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди. Тиббиёт муассасалари лабораторияларида ўтказиладиган таҳлил учун қон ва бошқа моддаларни сақлашга мўлжалланган бу идишлар стерилланган. Янги маҳсулотнинг ярмидан ортиғини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.
Наманган тумани ҳокимлигининг иқтисодиёт бўлимидан олинган маълумотларга кўра, туман саноат салоҳиятини ошириш дастурига асосан жорий йилда умумий қиймати 60 миллиард сўмга яқин 18 шундай лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.