Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруз Тўраев бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Қашқадарё вилоятида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этишди.
Кўриклар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида ўтказилаётир. Жумладан, Қарши туманида 200 нафарга яқин бемор тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек беморларга ЭКГ, ЭХОКГ, УТТ ҳамда қонда қанд миқдорини аниқлаш текшируви каби хизматлар ҳам кўрсатилди.


Тиббий кўриклардан сўнг оғир аҳволда тушакда ётган, ёрдамга муҳтож беморлар аниқланиб, уларнинг бевосита уйларига бориб юқоридаги барча текширувлар ўтказилди ҳамда ўзаро консилиум қилиниб, ташхис қўйилиб бир қатор тавсиялар берилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар вилоятнинг Деҳқонобод туманида ҳам давом этиб, 60 дан ортиқ фуқаро қамраб олинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири