Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий кўрикда муассасанинг 170 нафар тарбияланувчиси чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди
17:37 / 2025-05-29

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида аҳоли билан мунтазам равишда учрашиб, уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқиб, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Бундай саъй-ҳаракатлар депутатларнинг халқ билан мустаҳкам алоқасини таъминлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва жойлардаги долзарб масалаларни ўрганишга хизмат қилмоқда.

“Адолат” СДП фракциясининг ана шундай фаол аъзоларидан бири, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Тоҳир Полвонов ўрганиш тадбирлари билан Янгиариқ туманида бўлди. Депутат ўз ташрифи давомида тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) фаолияти билан яқиндан танишди.

МТТга ташрифнинг асосий мақсади болаларнинг соғлом ўсиб-улғайишига шароит яратиш ҳолатини ўрганиш, шунингдек, улар орасида эрта босқичдаёқ муайян касалликларни аниқлашга қаратилган тиббий кўрик жараёнида иштирок этиш бўлди. Хусусан, Тоҳир Полвонов тарбияланувчилар орасида "Ясси оёқлик" (Plantar fasciitis) ва "Сколиоз" (Scoliosis) каби касалликларни аниқлаш бўйича ташкил этилган тиббий кўрикда бевосита қатнашди.

Тиббий кўрик жараёнида муассасанинг 170 нафар тарбияланувчиси чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Натижада 52 нафар болада "Ясси оёқлик" касаллиги аниқланди. Депутат муассаса ҳамшираси билан суҳбат ўтказиб, аниқланган касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни даволаш ва олдини олиш чоралари ҳақида атрофлича маълумот олди.

Суҳбат чоғида депутатимиз, айниқса, ота-оналар билан ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади.

Фаолларимизнинг бу каби ташаббуслари нафақат Янгиариқ туманида, балки бутун мамлакат бўйлаб ёш авлоднинг соғлом ўсишини таъминлашга қаратилган давлатимиз сиёсатининг амалдаги ифодасидир. Бу каби ўрганишлар ва мулоқотлар халқ ноибларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётганликларини яна бир бор намоён этмоқда.

Рухшона Абдураҳимова,

ЎзДЖТУ талабаси