Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ортмоқда
09:54 / 2020-09-05

Фарғона вилоятида ҳам мазкур йўналишда муайян ишлар олиб борилаётир.


Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини замон талаблари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғона вилоятида ҳам мазкур йўналишда муайян ишлар олиб борилаётир. Ҳозирги кунда вилоятдаги қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникалари замонавий ташхис қўйиш ва лаборатория асбоб-ускуналари, зарур тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Уларда фаолият олиб бораётган умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалар тиббиётдаги илғор тажрибалар бўйича мунтазам малака оширмоқда. Бунинг самарасида қишлоқ оилавий поликлиникаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда.

Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғидаги 64-қишлоқ оилавий поликлиникаси «Порсин», «Ҳакимзода» ва «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 4 минг 500 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган поликлиникада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Ҳудудда оналар ва болалар ўлими қайд этилмагани, профилактика ишлари кутилган натижани бераётгани, юқумли касалликлар бўйича вазият барқарор сақланаётгани бунинг далилидир.

Яқинда вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур поликлиникага ва вилоят пульмонология шифохонасига кислород концентраторлари ва турли хил дори-дармонлар топширилди. Шунингдек, ҳудудда «Аёллар реабилитация маркази» ташкил этиш режалаштирилди.

photo_2020-09-05_09-51-10.jpg