Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбар кадрларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг (2021 йил 13 апрель. №205) қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра, Алишер Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Шунингдек, Баҳодир Каримов агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасига, Ғайрат Исраилов эса агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
ЎзА