French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди
15:27 / 2023-03-28

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмаси ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Табирда олдиндан тезкор кузатувга олинган “Кобальт” русумли автомашинаси Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро М.Ш.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган дастлабки қиймати 101,3 миллион сўмлик 3 турдан иборат жами 3008 дона “Altrabac-S”, “Операзон-Н”, “Левофлоксацин 100 мл” номли тиббий дори воситалари борлиги аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ш.Суяров, ЎзА