French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“The times”да Ўзбекистон тарғиб қилинади
10:16 / 2023-07-24

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан маркетингни ривожлантириш, янги хизмат турларини жорий қилиш ва мамлакат имижини хорижда кенг тарғиб этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон билан ҳамкорликда 14-25 июль кунлари Британиянинг “The times” газетасининг саёҳат бўлими муҳаррири ва Люси Перриннинг Ўзбекистонга саёҳати уюштирилди.

Хорижлик журналист айни кунларда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти    ҳақида медиа маҳсулотлар тайёрлаш мақсадида Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларимиз ва ошхона, тоғ туризми каби қатор йўналишлар ривожланаётган ҳудудлар билан танишяпти.

Люси хоним томонидан тайёрланаётган материаллар “The times”газетасида мақола ва суратлар шаклида чоп этиб борилади. Шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали ҳам тарғиб қилинади.

Британиянинг кундалик миллий газетаси “The times” 1785 йил “The Daily Universal Register” номи билан чиқа бошлаган. Ҳозир нафақат қироллик ҳудудида, балки дунё бўйлаб энг машҳур нашрлардан бири сифатида тан олинади.

“British Business Survey” маълумотига кўра, газета соҳа ўқувчилари учун биринчи рақамли кундалик матбуот органи бўлиб, “Financial Times” ёки “Daily Telegraph”га қараганда 50 фоиз кўпроқ обуначиларни қамраб олган. “The times” 2011 йилги “Press Awards”да Бизнес ва молия йўналишида йилнинг энг яхши жамоаси мукофотини қўлга киритган.

2020 йил март ойи ҳолатига кўра, кунига ўртача 1 миллиондан зиёд киши ўқийдиган “The times”нинг кунлик адади 365 880 нусхани ташкил этади.

ЎзА