French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“The Jerusalem Post” Ўзбекистон ҳақида ёзмоқда
22:29 / 2022-04-30

Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Исроилнинг “The Jerusalem Post” газетасида чоп этилган “Ўзбекистон ва Исроил муносабатлари мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали мақолада икки давлат ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганининг 30 йиллиги кенг нишонлангани, ушбу давр оралиғида сезиларли ютуқларга эришилгани баён қилинган.

Муаллиф мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида иқтисодиёт, сиёсат, дипломатия ва маданият соҳаларида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини эътироф этган.

Мақоланинг асосини Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Маҳмудова билан суҳбат ташкил қилган. Мухбир жорий йил Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Исроил туризм вазири Йоэль Развозов раислигида ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтишига урғу берган.

Яқинда Исроилда ўтган 28-Халқаро Ўрта ер денгизи сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг бир қатор туристик компаниялари иштирок этди, бу икки мамлакатнинг туризм соҳасидаги ҳамкорликка бўлган умумий қизиқиши юқорилигидан далолат, – дейилади материалда.

Муаллиф Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги шериклик янги босқичга чиқаётганини янада аниқроқ очиб бериш мақсадида Ўзбекистон “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Тўляковнинг фикрларини мисол қилади: Исроилнинг тиббиёт технологиялари соҳасидаги тажрибаси Ўзбекистонда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бундан ташқари, ушбу мамлакат таълим соҳасида ҳам беқиёс ўринга эга. Келгусида истиқболли йўналишларда ҳамкорлигимиз кенгаяди.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришда Исроилнинг илғор тажрибасини қўллаш истиқболи хусусида ҳам сўз боради.

Б.Худойбердиев, ЎзА