Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
The Independent нашри Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар қаторига қўшди
12:32 / 2022-01-04

The Independent тақдим қилган рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Ўзбекистон, Миср ва Бутан киритилди.

Нашр муҳаррири ушбу рўйхатдан ўрин олган Ўзбекистонга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз бир ой муддат бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Муаллиф мамлакатга саёҳатни режалаштираётганда жорий йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивалларга ташриф буюришни маслаҳат берган.

Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали, Қўқонда “Лаванда” фестивали, Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ва Тошкент шаҳрида ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали шулар жумласидандир.

Ш.Маматуропова,
ЎзА