Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“The Best Expert Awards - 2023”: Эксперт аёллар тақдирланди (+видео)
19:00 / 2023-12-12

Азалдан жамиятимизда алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида фозила аёллар ҳам улуғланиб, уларга ўзгача ҳурмат ва эътибор кўрсатилган.

Бугун ҳам ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўринга эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ҳамда бошқа соҳаларда самарали меҳнат қиляпти. Уларнинг меҳнатларини муносиб қадрлаш, рағбатлантириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида турли лойиҳалар ташкил этилган. 

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “The Best Expert Awards - 2023” тақдирлаш маросими ҳам ана шундай лойиҳалардан бири бўлди. Ўзбекистон ва Ўрта Осиё миқёсида илк бор ҳуқуқ, саломатлик, психология ҳамда гўзаллик соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган эксперт аёллар 10 дан ортиқ номинацияларда тақдирланди. 

– Аёлларга берилаётган бундай имкониятлар бизга янада куч, шижоат беради, – дейди Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги юристи Ирода Қаҳҳорова. – Ўз устида ишлаб, ҳамиша изланишда бўлган аёлларни ҳурмат қиламан. Зеро, улар оила, жамият пойдевори ҳисобланади. Йўналишимда хотин-қизларимизга ҳуқуқий билим, муаммоларини ечишда кўмак бераётганимдан мамнунман. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oTqVL_Tx5R0" title="“The Best Expert Awards - 2023”: Ekspert ayollar taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотларда фаолият олиб бориб, соҳасини мукаммал эгаллаган хотин-қизлар тақдирланди. Уларнинг жамиятдаги мавқейи эътироф этилди. 

– Бугун психология жамиятда муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Азизим” психологик клуби раҳбари Азиза Тошхўжаева. – Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда аҳолининг психологик билимга эга эканлиги кўплаб инқирозлар олдини олади. Шу сабаб жамиятнинг кичик бўғини ҳисобланган оиладаги хотин-қизларнинг психологик билими юқори бўлиши, ўсиб келаётган ёш авлод таълим ва тарбиясида алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу соврин янада ўз устимда ишлашга, илм олишга, мамлакат тараққиёти йўлида хизмат қилишга куч берди. 

Бу каби тадбирлар аёлларнинг илмий-маданий камолотини белгилашда, оқила ва ўқимишли оналар сафини кенгайтиришда, миллатнинг буюк келажагини яратишда муҳим омил бўлади. 

Нилуфар Бозорова, Ёқуб Мелибоев (видео) ЎзА