Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезлик ўлчаш мосламасига зарар етказмоқчи бўлган ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси берилди
18:08 / 2020-03-16

Фарғонада йўл патруль хизматининг махсус автомобилга ўрнатилган тезлик ўлчаш мосламасига зарар етказишга уринган ҳайдовчи 10 сутка маъмурий қамоққа олинди.


Фарғонада йўл патруль хизматининг махсус автомобилга ўрнатилган тезлик ўлчаш мосламасига зарар етказишга уринган ҳайдовчи 10 сутка маъмурий қамоққа олинди.

Йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, турли йўл-транспорти билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Тизимга янги технологиялар кенг татбиқ этиляпти. Афсуски, сўнги вақтларда айрим ҳайдовчи ва йўловчилар томонидан йўл патрул хизмати инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмаслик, уларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраб турибди.

Ана шундай ҳолатлардан яна бири жорий йилнинг 14 март куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида содир бўлди. ЙПХ инспектори туманнинг Жалоер қишлоғи ҳудудида махсус тезлик ўлчаш мосламалари билан жиҳозланган “Nexia” русумли мобилкомплекс автомобилида хизмат олиб бораётган вақтида 27 ёшли ҳайдовчи Ж.Й. ўзининг “Cobalt” автомашинасида радар қурилмасини қасддан тўсиб, инспекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилган. Бу ҳам етмагандек, ҳайдовчи инспекторни ноқонуний хизмат олиб бораётганликда айблаб, махсус автомобилга ўрнатилган тезлик ўлчаш мосламасига зарар етказишга уринган.

Ҳайдовчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилди.

Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Учкўприк туман маъмурий суди томонидан қўриб чиқилиб “Cobalt” ҳайдовчиси Ж.Й.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 195-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.