Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезкор тадбирда фирибгар қўлга олинди
16:17 / 2023-04-08

Ишга қўймоқчи бўлган фирибгар тезкор тадбир давомида ушланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Қоровулбозор тумани “Аҳолитранс” МЧЖ ҳайдовчиси туманнинг “Сардоба” қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Ч.А. бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилади. Натижада унинг таниши фуқаро Ш.И.ни жамиятнинг ваколатли раҳбарлари орқали ушбу жамиятга назоратчи вазифасига ишга киритиш эвазига 200 АҚШ долларини талаб қилади.  

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 13:30 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА