Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезкор тадбирда 3 минг 850 дона пиротехника воситаси ушланди
15:09 / 2025-12-06

Сурхондарё вилоятида 20 ноябрдан 20 декабргача ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирининг учинчи босқичи доирасида Музработ тумани ички ишлар бўлими ходимлари пиротехника воситаларига оид қонунбузарликнинг олдини олди.

Туман ИИБ жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи инспектор-психологлари тезкор тадбир чоғида 31 ёшдаги Холбой Мамаюсупов (исм-шариф ўзгартирилди)ни 70 қути “Treniya” ва 5 қути “7 SHOTS” номли пиротехника воситаси билан ушлади. Ундан 3 минг 850 дона пиротехника воситаси тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Вилоятда ҳар йили Янги йил яқинлашиши билан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилади. Жорий йилда бунга чек қўйиш учун туманда ёшлар саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор тадбир давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА