Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди
14:36 / 2026-02-18

Сирдарё вилояти Сардоба туманида хавфсиз муҳитни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ҳаёти ва мулкини муҳофаза қилиш ҳамда криминоген ҳолатларни барқарорлаштириш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузурида “Чилонзор тумани тажрибаси” асосида идоралараро тезкор штаб ташкил этилди.

Мазкур ташаббус доирасида бир неча давлат ва ижтимоий идоралар фаолияти интеграциялашиб, тезкор қарорлар қабул қилиш ва ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олишга йўналтирилган самарали механизм яратилди.

Штаб фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича туман ҳокими Зиядулла Каримов ва туман прокурори Равшанбек Норбаев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда туман ИИБ бошлиғи подполовник Бекзод Санаев томонидан тақдимот ўтказилиб, у орқали ишчи гуруҳ аъзолари ва бириктирилган масъулларнинг вазифалари батафсил тушунтирилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, штаб аъзолари ва масъуллар сутка давомида доимий равишда фаолият олиб бориши, ҳудуддаги вазиятни тезкор таҳлил қилиши ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида  аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

“Чилонзор тумани тажрибаси” шу жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, унда идоралараро тезкор штаблар орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда жамоат тартибини таъминлаш ва аҳоли хавфсизлигини юқори даражада сақлаш самарали амалга оширилган. Сардоба тумани ҳам ушбу тажрибани қўллаб, ўз ҳудудида самарали тизимни йўлга қўймоқда, бу эса аҳоли ҳаёти ва хавфсизлиги учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Мазкур тизимнинг йўлга қўйилиши маҳаллаларда жамоат тартиби ва ҳуқуқбузарликларга қарши профилактика ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишлиги ўтказилган йиғилиш давомида таъкидланди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири