Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезкор-қидирув департаменти: ноқонуний “майнинг” қурилмалар, яширин цехлар фош этилди
14:56 / 2024-03-15

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи шахс Паркент тумани Оқтепа маҳалласидаги дала ҳовлида ноқонуний “Майнинг” фермасини ташкил этганлиги аниқланди.

У 31 дона майнинг қурилмасини тўғридан-тўғри электр тармоғига ноқонуний равишда улаб, электр тармоқлари корхонаси манфаатига дастлабки маълумотларга кўра, 3 миллиард 464 миллион сўм миқдорида зарар етказган.  

Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув департаментидан маълум қилишларича, юқоридаги ҳолат Тошкент вилояти тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирларда аниқланган.

Яна бир шундай ҳолатда 1969 йилда туғилган шахс яшаш хонадонида криптовалюта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ноқонуний равишда “Майнинг” ферма ташкил қилган. У электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан, 6 дона “майнинг” қурилмасидан фойдаланиб, давлатга 1,3 миллиард сўм зарар етказган.  

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ноқонуний равишда ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган цех фош этилди.  

Тезкор-қидирув хизмати ва Жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда Амударё тумани Гурлан кўчасида жойлашган “Amudaryotex” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган иморат ичида ноқонуний равишда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола мойжувоз ускунасида пахта чигитидан  ёғ ва кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланган.

Ушбу цехдан 3 минг кг кунжара, 8 дона мой жувоз ускунаси, жами 10 минг кг чигит, 77 минг кг пахта ёғи,  қарийб 19,5 минг дона совун, 13 дона 200 литрли темир идишда ёғ қолдиқлари ва 32 дона рулонда пахта ёғи учун ёрлиқлар ашёвий далил тариқасида олинди.  

Шу тариқа истеъмолчилар саломатлигига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган яроқсиз маҳсулотларнинг истеъмолга чиқиб кетишига чек қўйилди.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан Сирдарё ва Тошкент вилоятларида майнинг фермалари ташкил этиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган шахслар ҳам аниқланди.

Сирдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1993 йилда туғилган шахс  "Оқ йўл" маҳалласидаги ўзига тегишли бўлган  “Равнақ инвест агро” масъулияти чекланган жамияти биносида 46 дона “майнинг” қурилмаларини электр тармоқларига ноқонуний равишда улаши оқибатида давлатга 1 миллиард сўмлик зарар етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Н.Абдураимова, ЎзА