Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезкор: Нурафшон шаҳридаги 2 қаватли хонадонда портлaш содир бўлди
13:50 / 2021-04-27

Бугун, 27 апрел куни соат 11:40 да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Обод турмуш маҳалласида жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Маълум бўлишича, газ портлаши оқибатида 1 киши вафот этган.

Шунингдек, бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. Мазкур ҳолат табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Айни дамда вилоят ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

Аниқ хулосаларга асосланган қўшимча ахборот берилади.