Шу йил 27 август куни Президентимиз раислигида энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган йиғилишда ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш, муқобил энергия манбаларини ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.
Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан истеъмолчиларда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежовчи замонавий технологияларнинг афзалликлари ҳақида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бюронинг Косонсой тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан Гўрмирон ва Бўстон маҳаллаларидаги хонадонларда энерготежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш ва унинг самаралари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Шунингдек, МИБ Чортоқ, Наманган туманлари бўлимлари томонидан бевосита маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда аҳоли хонадонларида қуёш панеллар ўрнатиш ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳам муқобил энергия манбалари, шу жумладан, энерготежамкор газ жиҳозлари, қуёш панеллар ўрнатиш орқали тежамкорлик ва самарадорлик юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.