English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тежамкор услуб: Пахта томчилатиб суғорилади
17:24 / 2020-06-13

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида 130 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган, жумладан, томчилатиб суғориш тизими 77 минг 400 гектарни ташкил этади.


Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида 130 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилган, жумладан, томчилатиб суғориш тизими 77 минг 400 гектарни ташкил этади.

Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган «Суғориш технологияларини жорий этиш: имтиёз ва амалиёт» мавзусидаги вебинарда айтилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда жами 43 минг 825 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Шундан 38 минг 745 гектарини томчилатиб суғориш, 1 минг 520 гектарини ёмғирлатиб суғориш ва 3 минг 560 гектарини дискрет (пульсар) суғориш тизими ташкил этади.

Маълумки, пахта кўп сув талаб қиладиган экинлар сирасига киради. Шу боис, пахта майдонларини томчилатиб суғоришга ўтказиш асосий эътибордаги вазифадир. 2020 йилда 23 минг 643 гектар пахта майдонида замонавий суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Сув хўжалиги вазирлиги ва бу тизимдаги ташкилотлар томонидан бу борада ишлар жадал олиб бориляпти. Айни кунгача кластер ва фермер хўжаликлари томонидан 25 минг 386 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғоришни жорий этиш бўйича пудратчилар билан шартномалар расмийлаштирилди. Шундан 19 минг 224 гектар майдонда ускуналарни ўрнатишга киришилган бўлиб, кўпчилик фермер хўжаликларида ғўзага сув олиш бошланди.

Боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш йўналишларида ҳам сув тежовчи технологияларни жорий этиш қамрови кенгаймоқда. Бунда амалдаги имтиёзлар, хусусан, субсидиялар ажратилиши қўл келмоқда.