French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез ёрдам хизматига 30 та реанимобиль берилди
15:47 / 2022-09-22

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзовнинг қайд этишича, 2016 йилда вилоятда фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам хизматида бор-йўғи 2 та реанимобиль хизматидан фойдаланилган.

Кейинги йилларда тиббиёт соҳасига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилиши, хусусан, тез тиббий ёрдам хизматида “Дамас”лар ўрнида замонавий автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши натижасида вилоятда 62 та шундай автотранспорт воситаси аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатмоқда.

[gallery-8871]

– Пандемия тизимга жиддий эътибор қаратиш кераклигини, жумладан, тез тиббий ёрдам замон билан ҳамнафас бўлиши зарурлигини кўрсатди, – дейди Д.Жуманиёзов. – Ва амалда ҳам шундай бўлмоқда. Республика бюджетидан, шунингдек маҳаллий бюджетдан ҳам тиббиёт учун жуда катта маблағ ажратилмоқда. Бунинг натижасида кейинги тўрт-беш йил ичида вилоятимиз шошилинч тиббий ёрдам хизмати автотранспорт парки янгиланди, замонавий автотранспорт воситалари, реанимобиллар келтирилди. Шунингдек, тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллашди. Бунинг самарасида ҳозирда тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш майдони 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарди. Бу хизмат сифати ошгани, тезкорлиги таъминланаётганидан далолатдир. 

Бугун Самарқанд вилоятидаги тез тиббий ёрдам станцияларининг бу борадаги имкониятлари янада кенгайди. Тез ёрдам станцияларига 30 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилди.
 

Ғ.Ҳасанов, 
А.Исроилов (сурат)
ЎзА