Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“TEZ YORDAM” ЛОЙИҲАСИ: кислород баллончаларидан нотўғри фойдаланиш пневмонияни ривожлантирадими?
10:55 / 2020-08-12

Агарда шу занжирларни уза олсак, тўхтатсак эпидемик жараёнга барҳам бериш мумкин.


САВОЛ: карантинга нисбатан аҳоли эътиборини қандай ошириш мумкин? Кислород баллончаларидан нотўғри фойдаланиш пневмонияни ривожлантирадими?

Бу саволларга “Milliy” телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида инфекционист-эпидемиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Малика Хўжаева қуйидагича жавоб берди:

– Пандемияда эпедемик вазият 3 та занжирдан иборат бўлади. Биринчиси, касаллик манбаси кириб келиши. Иккинчиси, касалликни юқтирувчи йўллар мавжудлиги. Учинчиси эса касалликни юқтиришга мойил инсон. Агарда шу занжирларни уза олсак, тўхтатсак эпидемик жараёнга барҳам бериш мумкин.

СOVID-19 мамлакатимизга кириб келгани биланоқ қатъий карантин тадбирлари бошланди. Ўртада аҳолига енгиллик яратиш мақсадида карантин талаблари бироз енгиллаштирилганда кўпчилик аҳоли пандемия қоидаларига эътибор қилмай қўйди. Оқибатда касаллик авж олишни бошлади. Сўнгра яна талаблар кучайтирилди. Мақсад касалликнинг оғир турига ўтмаслик эди.

Вазиятни аҳолига чуқурроқ тушунтирсак улар ваҳимага тушиши мумкин. Юзаки ёндашсак эса эътиборсизлик кучаяди. Демак пандемияга аҳоли эътиборини ошириш учун ҳар бир шифокор, ҳар биримиз қаерда одамлар орасида тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак.

Коронавирусга чалинган беморлар кўпроқ кислородга муҳтож бўлади. Бундай пайтда кислород баллончаларидан уйда фойдаланиш ҳолатлари ҳам кузатиляпти. Бу мумкин эмас. Сабаби, кислород баллончасидан келадиган кислороднинг ҳарорати минус 10 даража бўлади. Шифохоналарда бу баллонлар бемордан камида 100-200 метр узоқликда жойлаштирилади. Баллондан кислород айланиб, мосламадаги иссиқ сувдан ўтгунча оз бўлсада илиб боради. Шундагина керакли натижани беради. Кислород баллончаларидан уй шароитида ёки нотўғри фойдаланиш бемордаги йўқ пневмонияни ҳам бор қилади. Бу эса касалликнинг янада оғир кечишига олиб келади.