Тез тиббий ёрдамнинг чақириқларга етиб боришдаги кечикиши 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача қисқарган
«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида замонавий тиббий технологияларнинг тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига татбиқ этилиши натижасида тизимнинг тезкорлиги ва натижадорлиги янада ошган.
Хусусан, 2016-2020 йилларда аҳолига кўрсатилган тез тиббий ёрдам хизматининг сифати ортиб, тез ёрдам шохобчалари сони 818 тадан 1 666 тага, реанимобиль транспорт воситалари 24 тадан 435 тага, чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқага ва хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 9-12 километргача етказилган.
Натижада тез тиббий ёрдамнинг чақириқларга етиб боришдаги кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача қисқартирилган.