Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез тиббий ёрдам хизматларига “Volkswagen Caddy” топширилди
14:32 / 2023-01-25

Жиззах вилоятида “Жиззах автомобиль заводи” ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ушбу заводда ишлаб чиқарилган 110 дона “А” тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашинаси вилоятлардаги “103” хизматларига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Унда амалга оширилаётган кенг қамрови ислоҳотлар тиббиёт тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётгани таъкидланди. Республикамиздаги “103” тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари учун топширилаётган 110 дона автомашина энг замонавий техник кўрсаткичлар, юқори ҳаракатланиш қобилияти, ихчамлиги, ёқилғи кам сарфлиги, тиббиёт ходимларининг беморларга хизмат кўрсатишларида барча зарур қулайликка эга.

– Вилоятимизга замонавий бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомашиналардан 9 таси топширилди, – дейди Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги автокорхона директори Иброҳим Ҳайитқулов. – Ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Жиззахда ишлаб чиқарилган “А” тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари бошқа вилоятларга кузатиб қўйилди.

 

А.Қаюмов, ЎзА