Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади
19:03 / 2022-05-05

Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Мисол учун, хорижий грант ҳисобига, Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдамни ўргатадиган симуляцион марказ ташкил этилиб, 100 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг амалий малакаси оширилган. Бундай марказ Тошкент шаҳрида ҳам мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимларига бундай марказларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этишни бошлаш топшириғи берилди.

Шу билан бирга тез ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокори ва 28 мингга яқин фельдшерини ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Бунинг учун, вазирлик ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази тизимига ўтказилади ва Ходимларнинг малакасини ошириш мактаби сифатида қайта ташкил этилади.

Малака ошириш ишларини сифатли ташкил этиш учун Туркия, Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилинади.

ЎзА