Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез тиббий ёрдам сифати янада яхшиланади
18:46 / 2023-01-26

Бухоро вилоятида 154 та тез тиббий ёрдам бригадалари 2 миллион нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Тизимдаги 16 та “Hyundai”, 7 та “Nissan”, 3 та “Toyota”, 10 та “Volkswagen Сaddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам автомашиналари сони яна 10 тага кўпайди.

–Мавжуд  автомашиналарнинг 20 таси реанимобиллар бўлиб, 5 турдаги замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган, – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали директори Ойбек Рўзиев. –  Президентимизнинг 2022 йил  16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этди. Унга кўра Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали негизида тиббий автохўжаликлар ташкил қилиниб тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди. Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилди. Тез тиббий ёрдам бригадаларини планшетлар билан таъминлаш, марказнинг ҳудудий филиалларида электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш масалалари белгиланди. Тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситалари паркини босқичма-босқич янгилаш режаси тасдиқланди.

Вилоятда тез ёрдам хизмати сифатини янада ошириш, моддий-техник таъминотни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тез тиббий ёрдам учун топширилган 10 дона “Volkswagen Сaddy” русумли автомобиллар ҳам аҳолига кўратилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилади. Бу автомашиналар бир қатор қулайликларга эга.

Зариф Комилов, ЎзА