Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез тиббий ёрдам сифати янада ошади
15:54 / 2023-02-10

Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Хоразм вилоятига 8 та “Wolkswagen Caddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам машиналари келтирилди.

Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов янги тез тиббий ёрдам машиналарини Урганч шаҳри, Хонқа, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот ва Гурлан туманлари тиббиёт бирлашмаларига топширди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган бундай тез тиббий ёрдам машиналаридан 2023-2025 йилларда Хоразмга 42 таси ажратилиши режалаштирилган. Жорий йилда яна 12 та, келгуси йилда эса 22 таси келтирилади. 

Айни даврда вилоятдаги тиббиёт муассасалари тасарруфида 157 та тез тиббий ёрдам транспортлари бўлиб, уларнинг 30 таси янги русмдаги замонавий  тез тиббий ёрдам машиналари, 12 таси реанимобиллар ҳисобланади.  

Аҳмаджон ШОКИРОВ,

ЎзА мухбири