Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез кунларда боғчанинг янги биноси фойдаланишга топширилади
11:27 / 2023-07-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида бугунги кунда 80 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлиб, уларда жами 12 минг 300 дан зиёд бола тарбияланмоқда. Туманда кичкинтойларни боғчага қамраб олишга бўлган талаб эса ҳамон юқори. Шу боис туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада кенгайтиришга ва уларнинг сонини оширишга устувор эътибор қаратилмоқда.  

«Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-мактабгача таълим муассасасининг янги бунёд этилаётган қўшимча биноси яна 90 нафар болажонни мактабгача таълимга қамраб олади. Қурилиш ишлари «Тупроққалъа махсус қурилиш» масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан жадал тарзда олиб борилаётир.  

[gallery-12957]

- Айни вақтда мактабгача таълим муассасасининг янги икки қаватли биноси бунёд этилмоқда, - дейди қурилиш корхонасининг бош муҳандиси Бахтиёр Йўлдошев. - Бунёдкорлик жараёнида 45 нафар ишчи самарали меҳнат қилаётир. - Ҳозирда иморатнинг иккинчи қаватида ғишт териш, биринчи қаватида эса сувоқ, электр энергия, ичимлик суви тармоқларини ўрнатиш каби ишлар бажарилмоқда. Янги бино мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.  

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА