French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез кунда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига старт берилади
15:42 / 2026-01-12

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини режалаштириш, демографик жараёнлар ҳамда қишлоқ хўжалиги салоҳиятини холис ва аниқ баҳолашда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур жараён орқали ҳудудлар кесимида аҳолининг таркиби, турмуш даражаси, меҳнат ресурслари ва қишлоқ хўжалиги субъектларининг ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотлар шакллантирилиб, келгусида давлат дастурлари ва тармоқ стратегияларини ишлаб чиқиш учун мустаҳкам статистик асос яратилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлагановнинг қайд этишича, мазкур ташкилот томонидан Президентимизнинг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича тизимли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда.  

– Хусусан, давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони асосида 2026 йил  15 январдан 28 февралга қадар ўтказиладиган рўйхатдан ўтказиш тадбирлари “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши ва мазкур жараёнда муҳим жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги кўзда тутилган, – деди Ҳ.Тўлаганов. – Хусусан, ташкилотимиз раҳбариятига Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани, Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани бириктирилган бўлиб, ушбу ҳудудларда рўйхатга олиш тадбирларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бизга бириктирилган ҳудудларда маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ҳамда тегишли ташкилотларда амалий ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари ўтказиляпти. Ушбу тадбирлар давомида аҳоли ва масъул ходимларга рўйхатга олиш жараёнининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари, белгиланган тартиб ва муддатлар, шунингдек, электрон сўровномаларни тўғри тўлдириш масалалари юзасидан батафсил маълумотлар берилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллаларда нуронийлар, оқсоқоллар ва фаол фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, аҳоли хабардорлигини ошириш, ҳар бир хонадонга етиб бориш ҳамда жараённи белгиланган талаблар асосида амалга ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган. “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу ишлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ўтказишга хизмат қилади.

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА