Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техникумда ўқиш билан бирга касб-ҳунар ўргатилади
09:16 / 2025-10-29

Бухоро энергетика, нефт ва газ саноати техникумида дуал таълим жорий этилган.

Талабалар амалий машғулотлари ташкил этилиб, уларнинг корхоналарда ўз йўналишлари бўйича амалий кўникма ҳосил қилиши таъминланмоқда.

Дуал таълим тизими ёшларнинг касбий малакасини ошириш, уларни меҳнат бозорига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан бу йўналишда ўқув муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайтирилган.  

Техникум август, сентябрь ойларида дуал таълим шакли бўйича нефт ва газ соҳасида фаолият юритаётган олтита йирик корхона ва ташкилот билан шартномалар имзолаган. Октябрь, ноябрь ойларида яна 4 та йирик соҳа корхоналари билан шартнома имзоланади.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири