Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техникумда “очиқ эшиклар ва карьера куни”
06:03 / 2022-05-12

Тошкент давлат транспорт университети қошидаги Андижон транспорт техникумида "Очиқ эшиклар ва карьера" куни бўлиб ўтди.

Андижон вилояти транспорт, Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармалари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари битирувчилари иштирок этди.

Битирувчи ёшлар намойиш этилган кўргазмалар орқали Андижон транспорт техникумидаги мавжуд мутахассисликлар, таҳсил олиш учун яратилган имконият ва шароитлар билан танишди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

– “Очиқ эшиклар куни” да Андижон транспорт техникуми фаолияти ва ўқиш учун яратилган шароитлар билан танишдик, – дейди Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби битирувчиси Аббосбек Одилжонов. – Транспорт соҳасига қизиқаман, бу ердаги шароит мен ва дўстларимга маъқул бўлди. Мактабни тамомлаб, ўқишни шу ерда давом эттириш ниятидаман.

[gallery-7051]

Тадбир доирасида ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси” да битирувчи ёшлар вилоятдаги қатор ташкилотлар фаолияти, уларда иш олиб борадиган мутахассисликлар ҳақидаги маълумотлар, мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот эга бўлди. Битирувчи ёшларнинг фаол иштирокида ўтган “Очиқ эшиклар ва карьера куни” доирасида маданий тадбирлар, ёшларнинг ишга жойлашиш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий билимларини ошириш мавзусида суҳбатлар ўтказилди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА