Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш юзасидан халқаро ҳамкорликка эътибор қаратилмоқда
19:06 / 2021-03-01

Республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи, “Ўзстандарт” агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Наргиза Зуфарова масъуллигида ва агентликнинг тегишли мутахассислари иштирокида Бутун жаҳон савдо ташкилоти экспертлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Бу жараёнда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг янги қирралари ва Халқаро савдо марказининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш” лойиҳасини самарали амалга ошириш учун онлайн учрашувиши ташкил этилди.

Учрашувда таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида БСТ асосий кўп томонлама келишувлари, шу жумладан БСТ нинг савдодаги техник тўсиқлар бўйича Келишувлари ҳамда санитария ва фитосанитария чоралари меъёр ва талабларини тушунтириш бўйича қатор семинар ва тренинглар бўлиб ўтган.

Халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини тартибга солувчи амалдаги қонунлари дастлабки тарзда таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижаси бўйича уларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича миллий сифат инфратузилмасини халқаро меъёр ва талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган тавсиялар билдирилган.

Учрашув давомида биргаликдаги фаолиятнинг кейинги устивор йўналишлари белгилаб олинди. Хусусан, жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари учун миллий техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришда биринчи навбатда зарур бўладиган чоралар муҳокамасига бағишлаб семинар ўтказишга келишиб олинди.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”, “Стандартлаштириш тўғрисида” “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида” ва “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонунларининг янги таҳририни ишлаб чиқиш доирасида янги қонун лойиҳалари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва кўриб чиқишда бундан кейин ҳам тизимли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

Халқаро савдо маркази вакиллари томонидан янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини янгилаш жараёнига халқаро экспертларни жалб қилиш учун мазкур соҳаларда иш тажрибасига эга бўлган ваколатли миллий экспертларни жалб қилиш бошлангани билдирилди.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида қонунчиликни халқаро меъёр ва қоидаларга мувофиқлаштиришга қаратилган ишлар давом этмоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати