Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги стандартлар соҳасида ижобий натижа қайд этмоқда
Бошқарув тизимининг рақамли тус олиши мамлакатлар тараққиётига сезиларли таъсир ўтказмоқда. Шу маънода юртимизда ҳам сўнги йилларда амалдаги тизимни рақамлаштиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида талабларни халқаро меъёрларга мослаштириш иқтисодиёт учун муҳим аҳамият касб этиши сир эмас. Шу йўналишда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирга қадар миллий стандартларнинг 43,9 фоизи халқаро стандартлар билан мувофиқлаштирилгани техник жиҳатдан тартибга солиш тизимида олиб борилаётган ишлар натижасининг самараси десак, янглишмаган бўламиз.
Таъкидлаш жоизки, мазкур натижа орқали маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши осонлашиб, рақобат муҳитини мустаҳкамлаш учун зарур шароит яратилмоқда.
Шербек Исломов, ЎзА