Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техник ҳамкорлик лойиҳасининг II-босқичига старт берилди
11:43 / 2024-03-11

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида 2019-2023 йилларда амалга оширилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Техник ҳамкорлик лойиҳаси муҳокамаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда JICAнинг Япониядаги бош офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда лойиҳанинг I-босқичи якунлари сарҳисоб қилинди ва II-босқичда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар келишиб олинди.  

Жумладан, I-босқич доирасида марказда ёш олимлар, талабалар жаҳон амалиёти ва халқаро андозаларга мувофиқ илмий тадқиқотлар олиб боришнинг замонавий, илғор усул ва технологияларини эгаллашлари учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, кадрлар салоҳиятини кучайтириш мақсадида 15 нафардан ортиқ ёш олимлар Япониянинг етакчи илмий ва таълим муассасаларида магистратура ҳамда PhD докторантура босқичларига йўналтирилди.  

Муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш мақсадида лойиҳанинг 2025-2029 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган II-босқичини бошлаш юзасидан уч томонлама бирламчи ҳужжат имзоланди.  

Унга кўра, инновацион фаолият натижаларининг трансфери ва тижоратлаштирилиши, стартап лойиҳаларни амалга ошириш, саноат даражасида уларни тўлақонли жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан ёшлар, олимлар ва илмий изланувчиларнинг иқтисодиёт соҳалари ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этиш йўлидаги амалий фаолияти кучайтирилади.  

2025-2029 йиллар учун мўлжалланган Техник ҳамкорлик лойиҳасининг якуний ҳужжати икки давлат масъул ташкилотлари томонидан берилган таклифларни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг апрель ойида имзоланишига келишилди.  

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА